Линклар

“Фаластин озодлиги” ташкилоти раҳбари Маҳмуд Аббос фаластинликларнинг Исроилга қарши қуролли қаршилиги хатодир, деган фикрни билдирди.


Лондонда чоп этиладиган араб газеталаридан бирига берган интервюсида Маҳмуд Аббос Фаластин халқи Исроил босқинчилигига қарши ўз норозилигини билдириш ҳуқуқига эга, аммо қуролланган қаршилик ҳар қандай муносабатга фақат ва фақат халақит беради, дея таъкидлади у.
Ҳозирда Маҳмуд Аббос Фаластин етакчилигига асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Фаластин етакчисини танлаш учун сайлов эса келаси йилнинг 9 январига белгиланган.
XS
SM
MD
LG