Линклар

logo-print

Россия Давлат Думаси бугун Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.


Шартнома жорий йилнинг июнида Тошкентда имзоланган эди. Ҳужжатга биноан сиёсий, ҳарбий, ҳарбий-технологик, тижорий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликда икки давлат бир-бирига приоритет беради.
Россия Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Валерий Лошчининга кўра, шартномада томонлар халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиши ҳамда икки томонлама консультатив тузилмалар таъсис этишлари мумкинлиги назарда тутилган.
Шунингдек, ҳужжатга кўра, ҳар икки давлат бир-бирининг мустақиллигига, хавфсизлигига ҳамда ҳудудий яхлитлигига таҳдид солиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Давлат Думасининг МДҲ масалалари бўйича қўмитаси раиси Андрей Кокошин шартнома Марказий Осиёда ҳорижий ҳарбийлар сонининг ўсишига тўсиқ бўлиб хизмат қилади, деди.
XS
SM
MD
LG