Линклар

Бугун эрталаб Бағдодда кучли портлаш содир этди.


Бағдоддаги Ислом Инқилоби Олий Кенгаши партияси бош қароргоҳи олдида содир этилган портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлгани ва 50 киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда. Ислом Инқилоби Олий Кенгаши мамлакат шиаларининг етакчи партияларидан ҳисобланади.
Партия етакчиси Абдул Азиз ал Ҳаким саросимага тушмасликка чақирди.
Портлашни ким содир этгани номаълум қолмоқда.
Абдул Азиз ал Ҳакимнинг кейинги ойда бўладиган сайловларда Бирлашган Ироқ Иттифоқининг асосий номзоди сифатида қатнашиши айтилмоқда. Бу иттифоққа шиаларнинг йирик партиялари киради.
Айни пайтда, Ироқ суннийларининг етакчи партияси январда бўладиган сайловларда қатнашмаслигини эълон қилди.
Бағдодда ўтказилган матубот анжуманида Ироқ Ислом партияси етакчиси Муҳсин Абдул Ҳамид мамлакатдаги зўравонликлар сайловчиларга овоз беришни қийинлаштиришини айтди.
Абдул Ҳамид унинг партияси 30 январ куни бўладиган сайловларни бойкот қилишга чармаслигини айтди. Унинг маълум қилишича маълум шарт-шароитлар яратилмагани сабабли сайловларда қатнашмасликка қарор қилган.
XS
SM
MD
LG