Линклар

Ироқдаги Хилла шаҳрида мина ўрнатилган машинанинг полиция академияси биноси олдида портлаши оқибатида камида 10 киши қурбон бўлди.


Мосул шаҳрида сунний мусулмонлар етакчи партияси таниқли арбоби Умар Маҳмуд Абдуллоҳ ўлдирилди.
Мосул яқинида АҚШ ҳарбий патрули ўққа тутилиб, бир ҳарбий хизматчи нобуд бўлди, икки нафари яраланди.
- 30 январда ўтказилиши режалаштирилган умумхалқ сайлови арафасида экстремистлар ўз фаолиятини кучайтирмоқда, - деб баёнот берди Миллий хавфсизлик вазири Қосим Довуд. Яқин вақт ичида Мосул атрофларида исёнчи кучларни маҳв этиш мақсадида кенг миқёсли амалиёт ўтказилади. Миллий хавфсизлик вазири Қосим Довуд бугун мана бундай деди:"Тез кунларда Мосулдаги исёнчиларга қарши ҳарбий амалиёт бошлашимиз тўғрисида хабар қилмоқчиман. Бу амалиётдан мақсад шаҳарни жиноятчилардан тозалашдир".
Ироқ, АҚШ ва Буюк Британия расмийлари сайлов ўз вақтида ўтказилади, деб баёнот бермоқдалар.
Ироқ Бош вазири Ийяд Аллавий бугун мана бу гапни айтди:"Биз, албатта, ироқликларнинг ташвишларидан, айниқса, хавфсизликлари билан боғлиқ таҳликаларидан хабардормиз. Биз террорчиларнинг сиёсий ислоҳотларни тўхтатишига, мамлакатимизни парчалаб ташлашларига йўл қўймаймиз. Ироқ ҳукумати ва шахсан ўзим мамлакатнинг барча фуқароларини сайловда иштирок этишга чақирамиз".
XS
SM
MD
LG