Линклар

Бағдодда бир вақтнинг ўзида ичига бомба ўрнатилган икки машина портлатилди.


Портлаш оқибатида камида туккиз кишининг нобуд бўлгани айтилмоқда. Дастлабки портлаш Австралия элчихонаси ёнида юз берди.
”Бизнинг таҳминимизча¸ портлатилган машина ичида худкуш террорчи бўлган. Гап шундаки, машина портлашдан олдин, катта тезликда олдинга ҳаракат қила бошлаган эди, демак уни кимдир бошқариб борган”, - деди АҚШ ҳарбийлари вакили.
Мазкур портлаш буйича масъулиятни Абу Мусаб ал-Заркавий гурухи уз зиммасига олган. Австралия элчихонаси вакилига кура, элчихона ходимларига хеч кандай зиён етмаган.
Иккинчи машина полиция участкаси ёнида портлатилди.
Воқеадан бир кун аввал чиқиш қилган Ироқ Бош вазири Ийят Аллавий ҳукуматнинг асосий вазифаси 30 январга белгиланган сайловлар арафасида хавфсизликни таъминлашдан иборатлигини таъкидлади.
“Бизнинг энг асосий максадимиз хавфсизликдир. Биз мамлакатимиздаги ва ташқаридан келаётган терроризм устидан ғалаба қозонишимиз керак. Ҳамда бу жиноятчилар мамлакатимизга киришининг олдини олиш учун чегараларимизни мустаҳкамлашимиз лозим”, - деди Ироқ Бош вазири Йият Аллавий.
Сайловлар куни Ироқда комендантлик соатини жорий этиш ва мамлакат бўйлаб автомобил ҳаракатини таъқиқлаб кўйиш режалаштирилмоқда.
XS
SM
MD
LG