Линклар

logo-print

Бугун Жанубий Осиёда табиий офат рўй берганига бир ой бўлди


Айни офат ўлароқ, энг сўнгги маълумотларга кўра, 280 минг одам нобуд бўлган.
Бугун Шри-Ланкада цунами рўй берган дақиқада барча радиостанциялар эшиттиришлари ҳамда телевидение кўрсатувлари тўҳтатилди.
Табиий офатдан энг кўп талофот кўрган Индонезиянинг Ачех вилоятида ҳамон қутқарув ишлари давом этмоқда. Шу билан бирга кундалик ҳаёт ҳам ўз маромида давом этмоқда. Айрим жойларда мактаблар фаолияти тикланди.
ЮНИСЕФ ташкилоти вакиласининг айтишича:
— Ачех расмийлари барчасини нольдан бошлашлари лозим. Масалан, ҳеч ким нечта ўқитувчи борлигини билмайди. Ҳозирда уларнинг 1700таси ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолгани маълум. Менинг фикримча, бу ўта жиддий муаммо, — деди ЮНИСЕФ ташкилоти вакиласи.

Мамлакатнинг бошқа вилоятларида вазият бирмунча яхшироқ. Таиланд Ички ишлар вазири Бхокин Балакула, Пхукет оролида қилган чиқиши пайтида, жумладан шундай деди:
— Хозир Пхукетга яна сайёҳлар кела бошлади. Албатта юз фоиз эмас, таҳминан унинг тенг ярми. Менинг фикримча, икки ой ичида ҳаммаси аввалги ҳолатга қайтади, — деди Таиланд Ички ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG