Линклар

Непалда қирол Гиянендра фармони билан ҳукумат аъзолари тарқатилиб, фавқулодда вазият эълон қилинди


Ҳукумат аъзоларининг бари, шу жумладан¸ Бош вазир ҳам уй қамоғига олинди. Непал пойтахтидаги аэропорт ёпилиб, шаҳар кўчаларига ҳарбий техника киритилди ва барча алоқа воситалари ўчириб қўйилди.
Қирол Гиянендра ҳукумат зиммасига юкланган вазифани адо этмагани боис, ҳокимиятни ўз қўлига олишини маълум қилди.
Қирол ҳукумат мулозимларини мамлакатда тинчлик ўрната олмаганликда айбламоқда. Мана тўққиз йил бўлиптики, мамлакатда маочи исёнчилар тинимсиз қуролли тўқнашувлар содир этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG