Линклар

Европа раҳбарлари, АҚШ ҳамда БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Эронни ўзининг ядровий дастури масаласида ҳамкорлик қилмаётганлиги учун танқид қилди.


Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарув кенгашининг бугун Венада бўлиб ўтган йиғилишида шу ҳақда баёнот берилди.
Учрашувдан кейин Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Эл-Барадей Теҳрон расмийларини Эроннинг ядровий дастури борасида очиқ сиёсат олиб боришга ундади:
“Агар мен, Эрон учта муҳим ишни қилиши керак, десам, мен “ошкоралик, ошкоралик ва яна ошкоралик”ни назарда тутган бўламан”, – деди Муҳаммад Эл-Барадей.
Аммо Эроннинг Халқаро атом энергияси агентлигидаги юқори лавозимли вакили Сирус Носирий ўз мамлакати ядровий қурол яратишдан манфаатдор эмаслигини ва фақат ядровий энергия яратиш устида иш олиб борилаётганини яна бир бор таъкидлади.
XS
SM
MD
LG