Линклар

logo-print

Бугун Чеченистонда Россияга қарашли вертолет халокатга учради.


Маълумотларга кўра халокат оқибатида Россия Ички ишлар вазирлигининг 13 ҳарбийси нобуд бўлган икки ҳарбий яраланган.
Маълумотларга кўра, вертолет электр симига тегиб кетиш оқибатида ерга қулаган.
Шунингдек бугун Чечен қаршилик кучлари сешанба куни Россия кучлари томонидан ўлдирилган чечен қаршилик ҳаракати раҳбари Аслан Масхадов ўрнига янги раҳбар сайлади.
Масхадовнинг Лондондаги вакили Аҳмад Закаев ва чечен партизанлари қўмондони Шамил Басаев консерватив қарашдаги Абдул Карим Саъдуллаев номзодини қўллаб-қувватлаган.
Масҳадовнинг яқинлари халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб, унинг жасади дафн этилиши учун оила аъзоларига берилиши кераклиги борасида Москва расмийларига босим ўтказишга чақирган. Бироқ Россия расмийлари мамлакатнинг терроризмга қарши қонунига мувофиқ Масхадовнинг жасади унинг яқинларига берилмаслигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG