Линклар

Бугун Беларус суди сешанба куни Минскда норозилик намойиши жараëнида Беларус мухолифати аъзолари ва украиналик фаоллар қаторида қўлга олинган 14 россияликни қамоқдан озод қилди.


Минск шаҳар суди раисининг айтишича¸ қамоққа олинган россияликлар биринчи бор қонунбузарлик қилгани учун суд жазо муддатини камайтириб¸ уларни озодликка чиқарган.
Чернобил фалокатининг 19 йиллигини нишонлаш мақсадида тўпланган ўнлаб беларуслик¸ украиналик ва россияликлар полиция томонидан қўлга олинган эди.
Улар Беларус Президенти Александр Лукашенка режими ва унинг сиëсатига қарши норозилик билдириб¸ намойиш ўтказган эди.
14 россиялик¸ жумладан икки журналист 5 кундан 15 кунгача қамоқ жазосига ҳукм этилган эди. Намойишда қўлга олинган 5 украиналик ҳибсда сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG