Линклар

Ироқ Президенти Жалол Талабоний бугун Амманга ташриф буюриб¸ Иордания қироли Абдуллоҳ билан музокаралар олиб борди.


Талабоний Қирол Абдуллоҳ билан 25 дақиқа мулоқот қилганидан кейин Ироқ ва Иордания муносабатлари яхшиланмоқда¸ деб таъкидлади. Учрашув кун тартибидан иқтисодий масалалар кенг ўрин олди.
Талабоний бугун Иорданияга борган Саудия валиаҳди¸ шаҳзода Абдуллоҳ билан учрашадми-йўқми ҳозирча номаълум.
Айни пайтда¸ бугун Бағдодда мина ўрнатилган машина портлагани оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одам яраланди.
XS
SM
MD
LG