Линклар

Қирғизистон муваққат Президенти Курманбек Бакиев республикадаги русларни мавжуд вазиятдан хавотирланиб¸ мамлакатни тарк этмасликка чақирди.


Франс пресс ахборот агентлигининг Бакиев матбуот вакилига асосланиб билдиришича¸ рус тилида сўзлашувчи аҳолининг Қирғизистондан чиқиб кетиши иқтисодий ва хавфсизлик тўғрисидаги ташвишлар билан боғлиқ.
Манбанинг билдиришича¸ Қирғизистон муваққат раҳбарияти иқтисод ва саноат секторларида барқарорлик ўрнатиш учун барча имкониятларни ишга солади.
Бакиев Қирғизистон муваққат раҳбарияти душанба куни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 60 йиллигини нишонлаш маросими давомида Москвада Россия расмийлари билан Бишкек-Москва ҳамкорлигини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинишини билдирди.
XS
SM
MD
LG