Линклар

logo-print

Бугун Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрининг Талибия туманидаги “Бағдод” ресторани яқинида Портлаш юз берди.

  • Ҳасанжон

Натижада бир қанча одам нобуд бўлди. Баъзи хабарларга кўра, портлашда бир одам ўлгани ва 50дан ортиқ одам жароҳатланган. Бошқа хабарларда эса нобуд бўлганлар сони кўпроқ экани билдирилди.
Шу ойда Бағдодда содир этилган портлашлар оқибатида 550дан ортиқ одам нобуд бўлди.
Айни пайтда, бугун эрталаб Бағдодда Ироқ миллий хавфсизлик хизматининг юқори лавозимли расмийси машинада ишга кетаётган пайтда исёнчилар томонидан отиб ўлдирилди. Воқеада ҳайдовчи ҳам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG