Линклар

Россия Президенти Владимир Путин бугун Москвада Европа кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Алваро Жил-Роблес билан учрашди.


Учрашувда Путин Россияда ўтган 10-15 йил ичида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ижобий ўзгаришлар амалга ошгани¸ аммо ҳали бу соҳада муаммолар мавжуд эканини айтди.
Жил-Роблес Путинга тақдим қилган ҳисоботида Россияда ўлим жазосини бекор қилиш¸ милиция зўравонлигининг олдини олиш ва айниқса Чеченистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирилади.
XS
SM
MD
LG