Линклар

logo-print

БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги вакиллари Қирғизистон ҳудудидаги қочқинлар лагерида ўзбекистонлик қочқинлар билан учрашди.


БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги ëрдамчиси Камел Моржан ва ташкилотнинг бошқа вакиллари Андижон воқеаларида қўшни Қирғизистонга қочиб ўтишга мажбур бўлган ўзбекистонлик қочқинлар аҳволини ўрганиб чиқмоқда.
Бугун Бишкекда Қирғизистон Бош прокурори Азимбек Бекназаров БМТ вакиллари 29 нафар ўзбекистонлик қочқинни мамлакатдан олиб чиқиб кетишлари мумкинлигини таъкидлади. Акс ҳолда улар жиноятчилар сифатида Ўзбекистон ҳукуматига топширилишини айтди.
“Мен уларни олиб кетиш учун бир ҳафта вақт бераман. Шу орада олиб кетсангизлар олиб кетинглар¸ акс ҳолда Бош прокурор сифатида уларни Ўзбекистон ҳукуматига топширишни бошлайман¸ деб айтган эдим. Шундан сўнг БМТ вакиллари масалага жиддий ëндаша бошлади”¸ - дейди Бекназаров.
Жорий ҳафта бошида Тошкент ҳукумати Қирғизистондан Андижон воқеаларига алоқадор 133 нафар Ўзбекистон фуқаросини қайтариб юборишни сўраган эди.
Ўтган ой Андижондаги намойишчилар ҳукумат кучлари томонидан ўққа тутилгани оқибатида юзлаб фуқаролар Қирғизистонга қочиб ўтган эди.
XS
SM
MD
LG