Линклар

logo-print

БМТ Қирғизистондаги ўзбек қочқинларини учинчи мамлакатга жўнатиш имконларини қидирмоқда.


Шу йилнинг 13 май куни Андижондаги намойишчилар Ўзбекистон ҳукумати томонидан шафқатсиз бостирилганидан кейин 500 чоғли киши қўшни Қирғизистонга қочиб ўтган эди.
Куни кеча Қирғизистон Бош прокурори Ўзбекистонлик 29 қочқин ватанига депортация қилиниши мумкин деб баëнот берди. Қирғизистон Бош прокурори бу 29 нафар қочқинни жиноятчи деб иддао қилди.
БМТнинг қочқинлар бўйича идораси вакили Антоний Гутерреш бу иддаога мана бундай муносабат билдирди:
"Бошпана истаëтган қочқинлар –террорчи эмас балки айнан улар биринчи навбатда террор қурбонларидир. Қочқинлар ҳукумат репрессиясидан¸фуқаролар уруши ва инсоний ҳуқуқлари поймол қилинишидан қўрқиб ўз уйларини тарк этишди. Давлат нафақат ўз чегараларини қўриши¸терроризмга қарши курашиши¸балки бошпана бериш масалаларига ҳам зарур эътиборни қаратиши зарур деб ўйлайман."
XS
SM
MD
LG