Линклар

АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлиги Афғонистон шарқида ҳалокатга учраган вертолëт жанггари гуруҳларга қарши ҳарбий амалиëтлар давомида уриб туширилган бўлиши мумкин¸ деб баëнот берди.


АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлиги матбуот вакили Синди Моорнинг айтишича¸ вертолëт бортида бўлган 17 нафар америкалик аскарнинг тақдири ҳозирча номаълум. Дастлабки хабарларга кўра¸ вертолëт Кунар вилоятида “Ал-Қайда” жанггариларига қарши амалиëт жараëнида ҳалокатга учраган.
Ахборот агентликлари хабарига кўра¸ телефон орқали ўзини “Толибон” матбуот вакили деб таништирган Мулла Латиф Ҳакимий исмли шахс воқеа учун жавобгарликни “Толибон” гуруҳи ўз зиммасига олишини билдирган.
XS
SM
MD
LG