Линклар

logo-print

Ироқнинг махсус трибунали собиқ президент Саддам Ҳусайнга қарши биринчи айбловни эълон қилди.


Бугун Бағдодда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Трибунал бош терговчиси Райид Жуохи Саддам Ҳусайн 1982 йилда Бағдод шимолида жойлашган Дужайл қишлоғида 140 нафар шиа мусулмонни ўлдирганликда айбланаётганини билдирди. Ўшанда қишлоқдан ўтиб кетаётган Саддамга шиалар суиқасд уюштирган. Шундан сўнг Саддам улардан ўч олган.
Айни воқеа юзасидан Ироқ разведка хизмати собиқ бошлиғи, Саддамнинг ўгай укаси Баразан Иброҳим, собиқ Вице-президент Таха Яссин Рамазон ҳамда Саддамнинг Инқилоб маҳкамаси бош судяси Авад Ҳамид ал-Бандар ҳам жавобгарликка тортилади.
XS
SM
MD
LG