Линклар

Озарбайжон ички ишлар вазирлигининг юқори лавозимли расмийси¸ озарий мухолифатини ноқонуний равишда қурол-яроғ сотиб олишга уринаëтганликда айблади.


Ички ишлар вазири ўринбосари Вилаят Эйвазов даъвосича¸ мухолифат бу ишни ноябр ойига мўлжалланган парламент сайловлари пайтида қуролли қўзғолон ташкил этиш ниятида қилмоқда.
Маҳаллий телевидение орқали қилган бу баëнотида¸ вазирлик расмийси айнан мухолифатдаги қайси гуруҳнинг қурол сотиб олишга уринаëтганини очиқ айтмади. Айни пайтда у¸ агар бу ҳаракат тўхтатилмаса¸ ҳукумат кескин чоралар қўллаяжагидан огоҳлантирди.
Халқ жабҳаси мухолифат ҳаракати раҳбари Али Керимли¸ бу баëнотни парламент сайловлари арафасида мухолифатга қарши уюштирилган фитна¸ дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG