Линклар

Полша ҳукумати Белоруссияга қарата эшиттиришлар узатадиган радиостанцияга 300 минг доллар маблағ ажратди.


Расмий Варшава баëнотига кўра, маблағ белорус тилида мунтазам эшиттиришлар олиб бориш истагида бўлган ноҳукумат ташкилотига ажратилган.
Бу маълумот тарқалиши билан расмий Минск Европарламент депутати Яцек Сариуш Волский бошчилигидаги Полша делегациясини Белоруссияга киритмасликни маъқул кўрди.
Кейинги пайтда Варшава ва Минск ўртасидаги муносабатлар анча таранглашгани кузатилди.
Расмий Минск томонидан "Белоруссия поляклари жамияти" тазйиқ қилиниши¸ бу тарангликни янада кучайтиргани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG