Линклар

Исроил мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Миср қўшинлари Ғазо минтақасининг чегара ҳудудини назорат қилишни шу кунларда, эҳтимол, бугун бошлаши лозим.


Миср қўшинларининг айни чегара ҳудудига келиши - Исроилнинг Ғазо минтақасидан чиқиб кетиши жараёнининг навбатдаги босқичидир. Ўтган ҳафта имзонланган икки томонлама келишувга кўра, Миср Ғазо-Исроил чегарасига, тахминан, 750 нафар ҳарбий аскар ташлайди.
Исроил томони Миср қўшинлари Фаластин контрабанда гуруҳларининг минтақа орқали қурол-яроғ савдосига барҳам бериши кераклигини таъкидламоқда.
Исрол Ғазо минтақасини сентябр ойининг ўрталарига қадар тўла тарк этиши керак. Бу вақтга келиб чегара Миср ҳарбийлари назоратига ўтади.
XS
SM
MD
LG