Линклар

Шу кунларда Японияга кучли тўфон яқинлашиб келаётганидан огоҳлантирилмоқда.


Маълумотларга кўра, Япония оролининг жанубий қисмида ҳозир қаттиқ шамол турган ва кучли ёмғир ёғаяпти. Икки кун муқаддам Наби - корейс тилидан таржима қилинганда “капалак”, деб номланган тўфон кучи АҚШ нинг ғарбий соҳилида содир бўлган Катрина довули кучига тенг бўлиши мумкинлиги айтилган эди. Ҳозирга келиб, тўфон у қадар кучли эмаслиги, бироқ шундай бўлса-да, катта хавф кутилаётгани таъкидланмоқда.
Ҳозирги тахминларга кўра, Наби тўфони бугун кечга бориб Япониянинг Окинава оролига, эртага эса Кюсю оролига етиб бориши мумкин. Кейинги ҳафта ўрталарида у Хитойнинг шарқий қисмидаги Чжецзян вилоятига етиб бориши ҳам тахмин қилинмоқда.
Бу вилоят эса ўтган ҳафтада кучли довулга учраган эди. Тахминан 56 одам қурбон берилган ва миллионлаб одам соҳилбўйи турар-жойларидан кўчирилган эди.
XS
SM
MD
LG