Линклар

logo-print

Бугун Қирғизистон Бош вазири Феликс Кулов Ўзбекистон прокуратураси баёнотига жавобан баёнот берди.


Эслатамиз, Ўзбекистон Бош прокуратураси май ойида Андижонда содир бўлган воқеа иштирокчилари Қирғизистонда ҳарбий тайёргарликдан ўтган, улар орасида Қирғизистон фуқаролари ҳам бор, деб баёнот берган эди.
Феликс Кулов қайсидир маънода Ўзбекистон Бош прокуратураси даъвосида асос бор, деб таъкидлади.
“Қайсидир маънода, бу даъвода асос бор. Чунки, пора бериб Қирғизистон пасспортини олиш ҳоллари бўлган. Ҳозирда биз пасспорт назоратини ўтказаяпмиз, тез орада бунга барҳам берамиз. Афсуски, бизнинг чегара хизмати ва миллий хавфсизлик хизмати ожизлиги туфайли қандайдир номаълум кучлар бизнинг мамлакат ҳудудидан ноқонуний бошпана ҳам топган ва уларга қарши ҳеч ким курашмаган. Аммо эндиликда биз бу муаммоларга Коллектив хавфсизлик ташкилоти ёрдамида барҳам берамиз”, — деди Қирғизистон Бош вазири Феликс Кулов.
XS
SM
MD
LG