Линклар

Ингушистондаги Малгобек шаҳрида иккита йирик портлаш рўй берди.


Маҳаллий расмийлар берган хабарга кўра, портлашда бир полициячи ўлган. Биринчи портлаш канализация қувурида содир бўлган. Иккинчиси эса орадан 15 дақиқа ўтиб, катта йўл ёқасидаги йўлакчада содир бўлган. Полиция таъкидича, икки портлаш ўзаро боғлиқдир.
Худди шундай портлаш яна Ингушистон ва Шимолий Осетия чегарасидаги газ қувурида содир бўлган. Бу қувур орқали Шимолий Осетиядан Гуржистонга газ ўтказилган ва унга аввал ҳам ҳужум қилинган эди. Расмийлар хабарига кўра, газ тармоғи ишдан чиқмаган.
Чеченистонда эса мина портлаган ва оқибатда, Россиянинг бир аскари қурбон бўлган. Кеча миналарни хавфсизлантириш чоғида Россиянинг яна икки нафар аскари қурбон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG