Линклар

logo-print

Москва шаҳар маҳкамаси ЮКОС ширкати собиқ раҳбари Михаил Ходорковский ҳамда Менатеп раҳбари Платон Лебедевларнинг шикоят аризаларини кўриб чиқишни 19 сентябрга кечиктирди.


Ходорковский ва Лебедев солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб, ҳар бирига тўққиз йиллик қамоқ жазоси белгиланган эди. Бу юзадан судланувчиларнинг шикоят аризаларини кўриш эса Ходорковский адвокати Генрих Подванинг бетоблиги боис кечиктирилган. Ходорковский суд ҳайъатига бу ҳақда маълум қилар экан:
"Мен иш билан таниш бўлган химоячимни иштирокисиз шикоят аризани қайта кўриб чиқувчи махкамада ўзимни ҳимоя этолмайман", - деди.
Агар маҳкама суд қарорини ўз кучида қолдирса Михаил Ходорковский ва Платон Лебедевлар жазо муддатини ўташ учун қамоқхонага юборилади. Бу эса Ходорковскийни Давлат Думасига сайловларда қатнашиш ҳуқуқидан махрум этади. Чоршанба куни Ходорковский тарафдорлари Москва суди биносини пикет қилдилар.
XS
SM
MD
LG