Линклар

Бугун Грузия парламентидаги мухолифат президент Михаил Саакашвилини парламентни тарқатиб юбориш ва янги сайловлар ўтказишга чақирди.


Бу ҳақда Тбилисидаги матбуот анжуманида Янги ўнг қанот партияси раиси Давит Гамкаридзе баёнот берди.
“Грузиядаги сиёсий бўхрон кундан кунга чуқурлашиб бормоқда. Бу вазиятда, инқилобий инқирозларнинг олдини олиш ҳамда Грузия давлатчилигини сақлаб қолишнинг ягона қонуний йўли муддатидан илгари сайловлар ўтказишдир”, - деди мухолифат вакили.
Гамкаридзе президент Саакашвилини бутун ҳокимиятни ўз қўлида ушлаб турганлик ҳамда у раҳбарлик қилаётган ҳукуматнинг адлия тизими ва матбуотни ўз назоратига олганликда айблади.
XS
SM
MD
LG