Линклар

logo-print

Афғонистон ҳукумати 18 сентябр кунги парламент сайловида йиғилган овозларни санашни кечиктирди.


Афғон расмийларига кўра, бунга сабаб сайлов варақаларини ташиш билан боғлиқ қийинчиликлардир.
Кобулдаги сайлов овозларини санаш маркази вакилига кўра:
“Кобул вилоятида овозларни санаш эртага бошланиши керак. Бошқа вилоятларда овозларни санаш қайси муддатга белгиланганини мен аниқ билмайман. Менимча, улар ҳам сайлов варқаларини етказишдаги қийинчиликлар туфайли кечиктирилган”, — дейди Кобулдаги сайлов овозларини санаш маркази вакили.
Дастлабки маълумотларга кўра, якшанба куни ўтган сайловда 50 фоиздан ортиқ сайловчи иштирок этган.
XS
SM
MD
LG