Линклар

Женевадаги Global IDP ташкилотигага кўра¸ Туркманистон ва Ўзбекистондаги инсонлар ҳуқуқи пой-мол қилиниб¸ ҳукумат томонидан куч ишлатилиши оқибатида уларнинг бир жойдан иккинчи жойга мажбурий кўчириш амалиëтига кўз юмилмоқда.


Global IDP лойиҳаси Норвегия Қочоқлар Кенгаши томонидан ташкил этилган бўлиб¸ дунë бўйлаб одамларнинг бир жойдан иккинчи жойга мажбурий кўчирилишини назорат қилади.
Ҳисобот муаллифлари Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари куч ишлатиш йўли билан фуқароларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш натижасида уларни назорат қилаëтганини ëзади.
Иккинчи ҳисоботда 2000-2001 йиллар ўртасида Ўзбекистон Ислом Ҳаракатига қарши кураш доирасида расмий Тошкент минглаб қишлоқликларни Ўзбек-Тожик чегарасидан мажбуран кўчиргани айтилади.
Туркманистонда эса¸ Global IDPга кўра¸ бундай тизим ҳукумат вакилларининг сиëсий диссидентлар ва этник камчиликни ташкил этувчиларни назорат қилиш учун қўлланилади.
XS
SM
MD
LG