Линклар

Қирғизистон расмийлари исён кўтарилган олти қамоқхонада назорат ўрнатилганини маълум қилди.


Расмий маълумотларга кўра, рўй берган зўравонликда турт маҳбус ўлдирилган. Бошқа хабарларда эса 20 маҳбус ўлдирилгани айтилмоқда.
Озодлик мухбири билан суҳбатда Қирғизистон Адлия вазири Марат Қайипов вазият назорат остида эканини айтди:
“Биринчи рақамли колонияда маҳбуслар очлик эълон қилди. Аммо уларнинг ҳаммаси эмас. 27-рақамли қамоқда ҳам худди шундай бўлди. Барча маҳбус очлик эълон қилгани йўқ. Бундан ташқари, суддан аввал сақланадиган марказлар ва терговни кутаётган маҳбуслар ҳам очлик эълон қилди”.
Бугун эрталаб президент Қурманбек Бакиев қамоқхонада назорат ўрнатиш учун куч ишлатилганини қўллаб-қувватлаб, куч ишлатганларга қарши шундай кескин чорлара кўришга иккиланмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG