Линклар

Қирғизистон расмийлари мамлакатнинг исён кўтарилган қамоқхоналарида вазият яхшилана бошлаганини маълум қилди.


Исён кўтарилган бешта қамоқхонадаги маҳбуслар аста секин қуролларини топширмоқда. Қирғизистон Адлия вазирлиги расмийси Капар Мукеевга кўра, айрим маҳбуслар ўз қуролларини топиширишга шошилмаяпти. Мукеев маҳбуслар қуролларини топшириши учун белгиланган муддатни ҳукумат якшанбагача узайтирганини маълум қилди. У шунингдек, тартиб ўрнатиш учун милиция куч ишлатиши мумкинлигини билдирди.
Маҳбуслар қамоқхона шароити яхшиланишини талаб қилиб очлик эълон қилган эди. Жазони ўташ муассасалари бошқармаси матбуот вакили Сергей Сидоровга кўра, айрим маҳбуслар бу акцияни ҳозиргача давом этмоқда:
“Жазони ўташ муассасалари бошлиғи мурожаатидан кейин маҳбуслар қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган буюмларни топширяпти. Аста секин топширяпти. Баъзи маҳбуслар очликни давом эттиряпти. Ҳеч қандай ўзбошимчалик ва тартибсизлик рўй бераётгани йўқ” .
Қирғизистон расмийлари қамоқхона исёнларини бостиришда тўрт одам нобуд бўлганини айтган.
XS
SM
MD
LG