Линклар

logo-print

Ироқдаги Америка элчихонасининг хабар қилишича, Бағдоднинг қаттиқ қўриқланадиган яшил зонаси олдида рўй берган портлашда камида икки киши ҳалок бўлган ва уч киши жароҳатланган.


Элчихона матбуот котиби Элизабет Колтоннинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар хавфсизликни таъминловчи фирмада ишлаган Жанубий Африкаликлар бўлган.
Хабарларга кўра, портлашдан кейин отишма содир бўлган. тахминларга кўра, портлашни худкуш жанггари амалга оширган.
Айни пайтда АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишича, мамлакат ғарбида ўтказилган амалиётлар пайтида жанггариликда гумон қилинган 37 киши ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG