Линклар

Қозоғистон мухолифати президентлик сайлови натижаларини бекор қилишни сўраб, Олий судга мурожаат қилиди.


4 декабр кунги сайловлар натижаси ўлароқ, иқтидордаги президент Нурсултон Назарбоев яна етти йилга президент этиб сайланди.
Бугун тарқатган баёнотида, “Эркин Қозоғистон учун” мухолифат ҳаракати Қозоғистон Олий судига мурожаат қилиб, овоз бериш натижаларини ноқонуний деб эълон қилишни сўрагани айтилади.
Сайловларнинг расмий натижаларига кўра, Назарбоевга 91 фойз сайловчилар овоз берган. Унинг асосий рақиби ва муҳолифатнинг етакчи номзоди бўлган Жармахан Туяқбай эса 6,6 фоиз овоз тўплаган.
Туяқбайнинг тарафдорлари сайлов давомида йўл қўйилган 1200дан ортиқ қонунбузарликлар бўйича шикоят билан судга мурожаат қилган.
XS
SM
MD
LG