Линклар

logo-print

Исроил бош вазири Ариэл Шаронни даволаётган шифокорлар унга эртага касалхонадан жавоб беришлари мумкинлиги ҳақида маълум қилди.


Шарон кеча кечқурун инсульт ташҳиси билан Қуддусдаги касалхоналардан бирига ётқизилган эди.
Бугун ўтказилган матбуот анжуманида шифокорлар инсульт Исроил раҳбарининг саломатлигига жиддий шикаст етказмаганини таъкидлади.
Айни пайтда, Шарон етакчилигидаги Ликуд партияси янги раис сайлаш масаласини кўриб чиқмоқда.
Ўнг қанотдаги Ликуд партиясида етакчиликка собиқ бош вазир Бенямин Нетаняху ва ташқи ишлар вазири Силван Шаломлар асосий даъвогарлар дея кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG