Линклар

logo-print

Хитой ҳукумати бугун яна бир бор халқаро тортишувга сабаб бўлиб келаëтган Эрон ядровий дастури борасида Россия билан ҳамфикр эканини такрорлади.


Россия президентининг кеча ниҳоясига етган Пекин сафари давомида томонлар муҳокама қилган асосий масалалардан бири¸ хабарларга кўра¸ айнан Эрон ядровий дастури борасидаги кескинлик бўлган.
Хитой ташқи ишлар вазирлигининг бугунги баëнотига кўра¸ икки давлат президентлари Эрон масаласининг дипломатик усуллар орқали ҳал этилиши борасида якдил ва улар можарога тортилган томонларни ўзаро сабр-тоқатли бўлишга чақиради.
Шу кунларда БМТ Хавфсизлик кенгаши Теҳрон ҳукуматидан ядровий тадқиқотларни тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини муҳокама қилмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра¸ Москва¸ Эронга қарши санкциялар қўллашга йўл очувчи бундай резолюцияни маъқулламайди.
XS
SM
MD
LG