Линклар

Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро Амнистия ташкилоти Қўшма Штатларни террорчиликда гумон этилаётган тутқунларни қонунга хилоф тарзда олиб ўтганликда айблади.


Ташкилот бугун эълон қилиниши кутилаётган ҳисоботида Америка ҳукумати тутқунларни қийноқлар хавфи бор давлатларга олиб ўтгани ҳақидаги янги маълумотларни очиқлаган. Ҳисоботда айтилишича, ушбу парвозлар махфий тарзда, хусусий аваиширкатлар ёрдамида амалга оширилган. Халқаро Амнистия АҚШнинг Марказий Разведка Бошқармаси мингта шундай ҳаво қатновини амалга оширгани ҳақда маълумотга эга эканини айтмоқда. Илгари Вашингтон ҳукумати, бу каби айловларни рад этиб, гумондорлар билан қонун доирасида муносабатда бўлингани ва қийноқлар хавфи бор жойларга улар олиб ўтилмаганини билдирган. Марказий Разведка Ҳизмати Шарқий Европа давлатларида махфий қамоқхоналар тармоғига эга экани ҳақдаги дастлабки маълумот "Вашингтон Пост" газетасида босилган эди.
XS
SM
MD
LG