Линклар

Худкуш кимса Афғонистон пойтахти Кобул яқинида канадалик ҳарбийларга ҳужум қилди.


Оқибатда ҳужум қилган шахс ва воқеа жойида бўлган бир фуқаро нобуд бўлди. Афғонистон полицияси ходими Ажаб Гул воқеа қандай рўй бергани ҳақида мухбирларга бундай деди: “Канада ҳарбийлари машинада ўтиб кетаётган пайтда портловчи моддалар тўлдирилган машина портлатиб юборилди. Ўша пайтда отда кетаётган бир ўткинчи ҳам нобуд бўлди. Худкуш ҳужумчининг боши 50 метр нарига учиб кетди".
Бироқ, Афғонистондаги Канада ҳарбийлари матбуот котиби майор Марк Териолт ҳужумдан канадалик ҳарбийларга зарар етмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG