Линклар

БМТнинг Женевадаги Қийноқларга қарши қўмитаси АҚШдаги вазиятни муҳокама қилмоқда.


АҚШ маҳбусларга нисбатан қийноқ усулларини ҳеч қачон қўлламаслик ва бундай воқеаларни яришмасликка ваъда берди. АҚШнинг инсон ҳуқуқлари бўйича юқори лавозимли вакили Барри Ловенкрон 10 аъзодан иборат БМТ қўмитасига Америка қонуни ва мамлакатнинг халқаро келишувлар доирасида ўз зиммасига олган мажбурияти маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўллашни таъқиқлашини билдирди. Ловенкрон АҚШ бошиданоқ ўзининг юқори маънавий мажбуриятларини бажариб келмоқда, деди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳлар 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин АҚШ ҳарбийлари ва разведка идоралари ходимлари террорчиликда гумон қилинган шахсларни мамлакат ташқарисида сақлаб, уларнинг ҳуқуқларини бузаётганини иддао қилган эди.
XS
SM
MD
LG