Линклар

АҚШ Марказий Разведка Бошқармасининг бўшаб қолган директорлик лавозимига президент Жорж Буш¸ генерал Майкл Ҳайден номзодини кўрсатди.


Ўтган ҳафта истеъфога жўнаган Портер Госс ўрнига кўрсатилган бу номзод Конгреснинг жиддий қаршилигига учрамоқда.
Конгреснинг разведка бўйича қўмита раҳбари республикачи Питер Ҳукстр гапиради.
"Мен Майкл Ҳайденни ҳурмат қиламан. У олдинги лавозимларида ўз ишини қойиллатиб қўйди деб ҳисоблайман. Айни пайтда мен уни бу лавозим учун тўғри келмайдиган номзод деб ҳисоблайман.
Хозир бошқа пайт ва шароит ҳам бошқача.
Бугун ҳарбий одамни фуқаролик идорасига раҳбар қилиб қўймаслигимиз керак"
- деди АҚШ конгреси намоëндалар палатаси вакили.
Бу борада демократ партия вакиллари ҳам фикр билдиришди.
Ненси Пелози ўз фикрини мана бундай ифода қилди.
"Генерал Ҳайден номзоди борасида менда жиддий ҳавотирлар бор.
Биринчидан у америкаликларнинг телефон сўзлашувларини эшитиш дастурига раҳбарлик қилган эди.
Бундан ташқари хозир ҳарбий идоралар ва ҳавфсизлик бўйича бошқа ташкилотлар ўртасида жиддий кураш кетяпти.
Бундай вазиятда генералнинг МРБни қандай қилиб бошқаришига кўзим етмайди”
.
XS
SM
MD
LG