Линклар

logo-print

Германияда нацизм қурбонлари тўғрисидаги маълумотлар жамланган улкан архив билан жамоатчиликнинг танишишига имкон бериладиган бўлди.


Бундай қарор таркибига 11 давлат вакиллари кирган махсус халқаро комиссия томонидан қабул қилинди.
Архивда 47 миллион ҳужжат бўлиб, улар турли миллат вакиллари бўлган миллионлаб киши – Гитлер режими даврида таъқиб-тазйиқларга учраганлар тўғрисидаги маълумотлардир.
Шу пайтгача архив материаллари билан нацизмнинг тирик қолган қурбонлари ҳамда нобуд бўлганларнинг қариндош-уруғлари танишиши мумкин эди. Бундан буён архивда сақланаётган ҳужжатларни билан истаган одам ўрганиши мумкин.
XS
SM
MD
LG