Линклар

logo-print

Афғонистон жанубида толиблар билан бўлган жангда канадалик ҳарбий хизматчи аёл нобуд бўлди.


Қўмондонлик вакилининг хабар қилишича, у Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан буён жанговар ҳаракатлар пайтида қурбон бўлган биринчи канадалик зобит аёлдир.
Қандахор вилоятида бўлиб ўтган тўқнашувлар давомида афғонистонлик 3 аскар яраланди, толиблардан бир неча нафари ўлдирилди ва асирга олинди.
Канада парламенти шу кунда мамлакат ҳарбий контингентининг Афғонистонда ҳозирлиги муддатини 2009 йилгача чўзиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Афғонистон жанубига Канаданинг икки ярим минг нафарга яқин ҳарбий хизматчиси жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG