Линклар

Шимолий Кореянинг тўрт фуқароси Хитойдаги АҚШ консулхонасидан сиёсий бошпана сўради.


Жанубий Корея ахборот агентликлари хабарига кўра, Жанубий Кореянинг Хитой шимоли-шарқида жойлашган Шенянг шаҳридаги консулхонасидан бошпана топган Шимолий Кореянинг уч эркак ва бир аёл фуқароси АҚШ консулхонасига кириб, ўзларига сиёсий бошпана берилишини сўраган.
Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотни тасдиқлашдан бош тортди. Шу ой бошида АҚШ Шимолий Кореянинг олти фуқаросига биринчи марта сиёсий бошпана берган эди.
XS
SM
MD
LG