Линклар

logo-print

Сурия президенти Башар ал-Асад БМТ Бош котиби Кофи Аннан билан АҚШ-Франция БМТ Хавфсизлик кенгашига таклиф қилган резолюция лойиҳасини телефон орқали муҳокама қилди.


Асад агар мазкур резолюция лойиҳаси Ливандаги барча сиёсий кучлар розилигисиз қабул қилинса, Яқин Шарқдаги беқарор вазият янада оғирлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Резолюция лойиҳасда Исроил кучлари Ливан ҳудудида қолишини назарда тутгани сабабли Ливан расмийлари уни рад этди.
АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс мазкур ҳужжатни 7 ёки 8 август куни БМТ Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилишини билдирди: “Бу резолюция биринчи босқичда Исроил кучларининг Ливан ҳудудилан олиб чиқилишини назарда тутмайди. Чунки бу резолюция тинч аҳолига азоб-уқубат келтираётган қарама-қаршиликни тўхтатиш, йирик ҳарбий амалиётлар ўтказмаслик, ҳужум уюштирмаслик, ракеталар отишни тўхтатишни кўзда тутади”, – деди Кондолиза Райс.
6 август куни Байрутга борган Араб Лигаси раҳбари Амр Муса ҳар қандай тинчлик дастури Исроил қўшинларини зудлик билан Ливан ҳудудидан олиб чиқишни ўз ичига олиши керак, деди.
XS
SM
MD
LG