Линклар

Қозоғистон 1999 йилда Ўзбекистондан қочиб ўтган шахсни Қочқинлар бўйича БМТ Олий комиссарлигининг республикадаги вакилига топширди.


Ташкилотнинг матбуот вакили Женнифер Пагонис Женева шаҳрида журналистларга Ўзбекистон фуқароси бўлган шахс дарҳол бошқа давлатга жўнатилишини маълум қилди. Пагонисга кўра, Тошкент расмийлари сўровига мувофиқ июн ойида ушланган ўзбекистонлик ўз ватанига қайтарилса, унинг хаёти хавф остида қолиши мумкин.
XS
SM
MD
LG