Линклар

logo-print

Қирғизистон Миллий Хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон ислом ҳаракати ва бошқа радикал гуруҳлар мамлакат жанубида қуролли ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда.


Мамлакат хавфсизлик хизматининг бу борада бугун тарқатган баёнотига кўра, радикал гуруҳлар жанубдаги бир неча шаҳарлар, жумладан, Ўш шаҳрида бир неча қуролли ҳужумни режалаштирмоқда.
Қирғизистон хавфсизлик хизматининг бу баёноти мамлакат жанубида олиб бораётган аксилтеррор амалиётлари халқаро жамоатчиликнинг кескин танқидга учраб турган бир вақтда янгради.
Маълумки, 6 август куни Қирғизистон махсус хизмати мамлакат жанубидаги Қорасув шаҳрида таниқли дин арбоби Рафиқ қори Камоловни отиб ўлдирган ва уни Ўзбекистон Ислом ҳаракатининг аъзоси, деб баёнот берган эди.
9 август куни эса Андижон воқеаларидан сўнг Қирғизистонга қочиб ўтган беш қочқин Ўзбекистонга депортация қилинди. Халқаро ташкилотлар Қирғизистон ҳукуматининг бу ҳаракати БМТ нинг Қочқинлар тўғрисидаги конвенциясига зиддир.
XS
SM
MD
LG