Линклар

АҚШнинг БМТдаги элчиси Жон Болтон¸ "Эрон, агар ядровий дастурини тўхтатишга чақирувчи БМТ талабини бажармас экан¸ Вашингтон унга иттифоқдош мамлакатлар билан ҳамкорлрикда Теҳронга нисбатан санкция жорий этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади"¸ - деди.


"БМТ Хавфсизлик Кенгашининг рухсатисиз ҳам Эронга нисбатан санкция жорий этиш мумкин. АҚШ илгари ҳам Теҳронга қарши бир томонлама санкция қўллаган эди. Бошқа мамлакатлар ҳам айни иш тутиши мумкин. Шундай экан¸ Эронга нисбатан қандай санкциялар жорий этилишини Хавфсизлик Кенгаши билан боғламаса ҳам бўлади"¸ - деди Жон Болтон.
Бундан аввал Жон Болтон "The Los Angeles Times" газетасига берган интервюсида АҚШ у билан иттифоқдош давлатлар билан ҳамкорликда Эронга қарши санкция қўллаши масалаларини муҳокама қилган эди.
Эрон хукумати Болтоннинг бу чиқишини БМТ Хавфсизлик Кенгашига нисбатан хақорат сифатида қабул қилди.
АҚШ Давлат Департаменти келаси ҳафта Вашингтонга ташриф буюриши учун Эроннинг собиқ раҳбари Мухаммад Хотамийга мамлакатга кириш визасини берадиган бўлди.
Ўтган йили Эронда бўлиб ўтган президентлик сайловларида мағлубиятга учраган Хотамий Вашингтондаги миллий кафедрал соборда дўстона муносабатларни тиклаш ва бошқа масалалар бўйича нутқ сўзлаши учун АҚШ визасига мурожаат қилган эди.
XS
SM
MD
LG