Линклар

Кеча АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳри яшовчилари Катрина тўфони оқибатида нобуд бўлганлар хотирасини ëд олди.


Оқ уй раҳбари Жорж Буш турмуш ўртоғи Лора Буш билан Нью-Орлеандаги черковда ўтган маросимда қатнашди.
Бир йил аввал юз берган даҳшатли тўфон оқибатида бир ярим мингдан зиëд одам ҳаëтдан кўз юмган эди. Юзминглаб кишилар уй жойларини ташлаб дарбадар бўлишган эди.
Нью-Орлеан шаҳри бутунлигича сув остида қолган¸ табиий офатдан кўрилган зарар саксон миллиард доллардан ошгани айтилмоқда.
Ўшанда Буш маъмурияти табиий офат оқибатларини тугатишда тезкор ҳаракат қила олмаган эди
Катрина қурбонларини хотирлаш учун черковда ўтган маросимдан сўнг¸ Жорж Буш шаҳардаги мактаблардан бирида нутқ сўзлади
"Мен федерал хукуматнинг табиий офат оқибатларини бартараф эта олмагани учун масъулиятни бутунлай бўйнимга оламан¸ ва бир йил муқаддам мен биз Катрина тўфони бизга дарс бўлади ва биз қайта таъмирлаш ишларида барча кучни ишга соламиз¸ деб айтган эдим "¸ - деди Жорж Буш.
XS
SM
MD
LG