Линклар

Таниқли ўзбек хофизи Дадахон Хасанни судда ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икромов ҳуқуқ-тартибот органлари хофизга босим ўтказаётганини айтди.


Суръат Икромовнинг “Озодлик” радиосига айтишича, ўзбек куч ишлатар идоралари Дадахон Хасанни “суҳбатга” таклиф қилиб, ҳуқуқ ҳимоячиси хизматларидан воз кечиш эвазига ҳукмни юмшатишни ваъда қилган.
Эслатиб ўтамиз, 66 яшар хофиз Дадахон Хасан Президент Ислом Каримовни ҳақорат қилганлик, конституциявий тузумга тажоввуз қилганлик ҳамда жамоатчилик хавфсизлиги ва тартибига хавф солувчи материалларни тайёрлаб, тарқатганликда айбланмоқда.
Дадахон Хасаннинг бу моддалар билан айбланишига унинг Андижон воқеаларига бағишланган қўшиғи сабаб бўлган.
Бу қўшиқда “Андижонда қатлиом бўлди”, деган сатрлар бор.
Дадахон Хасаннинг адвокатларига кўра, хофизга нисбатан айблов хулосаси фуқаро Ҳусниддин Авазовнинг чақимчилигига асосланган.
XS
SM
MD
LG