Линклар

Кеча АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари Ироқ қўшинларининг бир қисми устидан қўмондолик ваколатини Бағдод ҳукуматига топширди.


Қўшма Штатлар мазкур қарорни Ироқнинг мустақил давлат сифатида шаклланишидаги муҳим қадам сифатида баҳолади.
Пайшанба куни қўмондонликни топшириш маросимида Ироқдаги АҚШ қўшинлари генерали Жорж Кейси, бундан эътиборан мамлакатдаги ҳарбий амалиётлар учун асосий масъулият Ироқ қўшинлари зиммасида эканини айтди.
Айни пайтда, пойтахт Бағдодда зўравонликлар давом этмоқда. Кеча амалга оширилган портлашларда шаҳарда камида 18 киши ҳаолк бўлди ва 60га яқин одам жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG