Линклар

Афғонистоннинг Хост вилоятида амалга оширилган портлашда беш киши ҳалок бўлди.


Ҳисорак қишлоғида рўй берган воқеада “Озодлик” радиоси афғон хизмати мухбири ҳам енгил жароҳат олди. Портлашда яна 10 киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
“Озодлик” мухбирининг айтишича, худкуш кимса Пактика вилоятнинг куни-кеча ўлдирилган ҳокими Ҳаким Танивални дафн этиш маросимида ўзини портлатган.
Хабарларга кўра, ҳокимнинг ўлдирилиши учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.
Дафн маросимида Афғонистон ҳукуматининг тўрт вазири ҳам иштирок этди. Улардан бирортаси ҳам зарар кўрмагани айтиляпти.
Афғонистондаги НАТО қўшинлари эса мамлакат жанубида олиб борилаётган ҳарбий амалиётларда толибларнинг яна 92 жангариси ўлдирилганини маълум қилди. Бу жангарилар якшанба куни кенг кўламли ҳарбий операциянинг бир қисми ўлароқ олиб борилган жангларда йўқ қилинган.
Шанба куни НАТО қўшинлари 94 жангарини ўлдиргани айтилган эди.
“Толибон” ҳаракати ўлдирилган жангарилар сони камроқ эканини таъкидламоқда.
НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер эса Афғонистонга қўшимча қўшин юбориш масаласини кўриб чиқиш учун ташкилотга аъзо мамлакатлар вакилларини навбатдан ташқари мажлис ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG