Линклар

logo-print

Фаластин Бош вазири, "Ҳамас" етакчиси Исмоил Хониянинг уйи яқинида Фаластин разведка хизматининг беш нафар ходими номаълум қуролли шахслар томонидан отиб ўлдирилди.


Хабарларга кўра, улар орасида Ғазодаги Фаластин Разведкаси Бош бошқармаси полковниги Жад Тайиҳ ҳам бор. У Фаластин президенти Маҳмуд Аббос тарафдорларидан бири эди. Ҳужум оқибатида Тайиҳнинг тўрт нафар қўриқчиси ҳам нобуд бўлган. Азкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG